Рақамли технологиялар вазирлигида навбатдаги иқтисодий ўқиш ташкил этилди

Рақамли технологиялар вазирлигида навбатдаги иқтисодий ўқиш ташкил этилди.
Унда Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, вазирлик марказий аппарати ҳамда тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг вакиллари иштирок этди.
Ўқиш давомида соҳада инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмлари, Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширишнинг янги тартиби бўйича малакали мутахассислар томонидан батафсил тақдимот қилинди.
Шунингдек, рақамли технологиялар соҳасига инвестициялар ва грантларни кенг жалб қилишнинг долзарб масалалари, амалдаги қонунчилик доирасида яратилган қулайликлар, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш стратегиялари муҳокама қилинди.
Тақдимот давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, соҳага инвестицияларни янада кўпроқ жалб қилиш бўйича илғор тажрибалар ва тавсиялар ўрганилди.
Мазкур иқтисодий ўқиш соҳага сармоя киритиш бўйича мавжуд имкониятларни кенгайтириш, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, рақамли технологиялар соҳасида инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, келгусида ҳам бу каби тадбирлар давом эттирилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter