Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли технологиялар вазири EPAM Systems асосчиси билан учрашди

Рақамли технологиялар вазири EPAM Systems асосчиси билан учрашди

Фото: Digital.uz

12 июн куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва EPAM Systems компанияси асосчиси, президенти ва директорлар кенгаши раиси Аркадий Добкин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистонда малакали IT-кадрлар тайёрлаш ва истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, шунингдек, IT-соҳасида янги иш ўринларини яратиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Аркадий Добкин IT-компаниялар учун мамлакатимизда яратилган шароитларни алоҳида тилга олди.

Ўз навбатида, Рақамли технологиялар вазири EPAM Systems компаниясини Ўзбекистонда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Аркадий Добкин, шунингдек, яқин бир неча йил ичида EPAM тизимларини Ўзбекистонда кенг миқёсда ривожлантириш ниятида эканлигини, айрим мамлакатларда компаниянинг тўлиқ ривожланиши учун бир неча 10 йил сарфланганини, Ўзбекистонда эса бу фаолиятни 3-5 йил ичида амалга ошириш мумкинлигини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш учун зарур шароитларни яратиш, IT-бизнесни юритиш, шунингдек, соҳада инвестицион лойиҳаларни янада кенгайтириш мақсадида ҳамкорлик қилиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Маълумот учун: АҚШнинг EPAM Systems компаниясига 1993 йилда асос солинган. EPAM Systems дастурий таъминот ишлаб чиқарди, тизимларни марказлаштиради, рақамли ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқади ва лабораториялар ташкил қилади. Amazon, Google, IBM, Microsoft, Oracle каби йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилади. SAP компанияси эса унинг мижози ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг