Рақамли технологиялар вазирлиги тизими раҳбар-ходимлари умумхалқ ҳашарида қатнашди (фото)
Бугун, 18 март куни Ўзбекистон бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ ҳашари ўтказилмоқда. Ҳашарда Рақамли технологиялар вазирлиги марказий аппарати, тизим корхона ва ташкилотлари раҳбар-ходимлари ҳам қатнашди.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги “Электрон ҳукумат” тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона марказида кўчатлар экилди.
Янгиланиш ва яшариш фаслида, айниқса, тобора яқинлашиб келаётган Наврўз байрами арафасида ташкил этилган ушбу ҳашар юртимиз кўркига янада кўрк қўшади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter