Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида "Коррупцияга қарши курашиш" мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди (видео)

Бугун Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида "Коррупцияга қарши курашиш" мавзусидаги ўқув-семинари бўлиб ўтди.

9 декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирда марказ директори Анвар Мансуров коррупциянинг зарарли оқибатлари ва унга қарши курашиш чораларига тўхталиб, ушбу иллатга рақамлаштириш орқали ҳам барҳам бериш мумкинлигини алоҳида таъкидлади.

Коррупция – бу жамиятнинг ривожланишига тўсиқ бўладиган энг жиддий муаммолардан бири, десак муболаға бўлмайди.

У нафақат иқтисодиётга, балки ижтимоий адолат ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Коррупцияга қарши курашиш эса ҳар бир давлатнинг миллий ривожланиш стратегиясининг муҳим қисми бўлиши керак.

Давлат, жамоатчилик ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорликни кучайтириш ҳамда коррупциянинг барча шаклларига қарши қатъий чоралар кўриш зарур.

Давлат муассасаларда коррупцияга қарши ички назорат тизимини тўлақонли ташкил қилиш ва уни самарали бошқариш учун: 

• Коррупцияга қарши ички сиёсат, тартиб ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш;

• Ҳар бир ходим учун мажбурий этика кодексини тасдиқлаш;

• Қонунчилик ва халқаро стандартларга мувофиқ коррупцияга қарши қоидаларни жорий этиш лозим.

Умид қиламизки, бугунги семинар давомида намойиш этилган видеороликлар ва ўқув машғулотлари ҳамда мавзуга доир фактлар марказ ходимларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича билимларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг