Рақамли дунёда тенг имкониятлар
Жорий йилнинг 17–20 сентябр кунлари Ўзбекистонда CАEх мажмуасида АКТ соҳасидаги йирик тадбир — “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади.
Ушбу тадбир доирасида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги “Рақамли дунёда тенг имкониятлар”мавзусидаги инклюзия масалаларига бағишланган муҳим тадбирга таклиф этади.
Тадбир мақсади — ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга ижтимоийлашувини ошириш, мавжуд бўш иш ўринлари билан таништириш, рақамли таълимдаги имкониятлар, иш топишга ёрдам берувчи фойдали платформалар ҳақида маълумот беришдан иборат.
АйТи-соҳасидаги имкониятлар ва бошқа кўплаб фойдали маълумотларга эга бўлиш учун бизга қўшилинг!
Тадбир ўтказиладиган жой: "CАEх" (Central Asian Expo Uzbekistan) Миллий боғ кўчаси, 1, Тошкент, Ўзбекистон
2-форумлар зали
Ўтказиш вақти: 20 сентябр, соат 10:00
17 сентябр куни соат 10:00 да бошланадиган “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024" АКТ ҳафталиги очилиш маросимини ижтимоий тармоқлар орқали жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter