Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамлаштириш вазири Озарбайжонда “InMerge” инновацион саммитида қатнашди

Рақамлаштириш вазири Озарбайжонда “InMerge” инновацион саммитида қатнашди

Фото: Digital.uz

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Озарбайжонда “InMerge” инновацион саммитининг очилиш маросимида ҳамда “Инновациялар экотизимларини боғлаш: ўсиш учун минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди.

Тадбирнинг очилишида Озарбайжон президентининг ёрдамчиси — иқтисодиёт ва инновациялар масалалари бўйича департамент раҳбари Шахмар Мовсумов, Рақамли ривожланиш ва транспорт вазири Рашад Набиев, Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Элнур Алиев, Apple компанияси (АҚШ) ҳамасосчиси Стив Возняк, “RASHA holding” раҳбари Жалал Гасимов ва бошқа нуфузли меҳмонлар нутқ сўзлади.

Озарбайжон расмий вакиллари ўз чиқишларида ушбу мамлакатда рақамлаштириш, инновациялар ва замонавий технологияларнинг ривожланиш ҳолати ва истиқболлари бўйича маълумот беришди.

Стив Возняк Apple тарихи ва ривожланиши бўйича ахборот бериб, инновация ва ахборот технологияларини ривожлантиришда муҳандислар ва дастурчиларни тайёрлашга катта эътибор қаратишга чақирди.

“Инновациялар экотизимларини боғлаш: ўсиш учун минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги давра суҳбатида Шерзод Шерматов Ўзбекистонда АКТ соҳасининг ривожланиш истиқболлари ва стратегияси бўйича нутқ сўзлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг