Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамлаштириш вазири “Naver AI Innovation Center” инновацион маркази раҳбарияти билан учрашди

Рақамлаштириш вазири “Naver AI Innovation Center” инновацион маркази раҳбарияти билан учрашди

Фото: Digital.uz

Марказ раҳбари Ха Жунг-ву билан бўлиб ўтган музокарада “Naver Cloud” компаниясининг фаолияти, “Naver AI Innovation Center” сунъий интеллект инновацион марказининг ташкил этилиши тажрибаси, ҳозирда “булут тизими” ва сунъий интеллект технологияларининг Корея Республикаси ва дунёда ривожланиш истиқболлари, компаниянинг “булут технологиялари”ни чет эл АйТи бозорлари, хусусан, Ўзбекистонга олиб чиқиш бўйича режалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, марказ раҳбари Ха Жунг-ву вазирлик вакилларини “Naver Cloud” компаниясининг Сежонг шаҳрида 1-босқич қурилиши якунланган мамлакатдаги энг йирик маълумотлар марказини ташкил қилиш тажрибаси билан таништирди.

Шу билан бирга, вазирлик вакиллари “Пангё Течно Валлей”да жойлашган “Навер Cлоуд” компаниясининг маълумотлар маркази фаолияти билан танишишди.

Маълумот учун: “Pangyo Techno Valley” сунъий интеллект инновацион маркази “Naver Cloud Corporation” нинг сунъий интеллектни ишлаб чиқиш ва ривожлантиришга масъул тадқиқот ва амалиётга ихтисослашган маркази ҳисобланади. “ Naver Cloud Corporation ” 2009 йил 1 май куни ташкил топган.

Бундан ташқари, “Naver AI Innovation Center innovatsion” маркази билан мамлакатимизда Давлат хизматлари фаолиятини оптималлаштириш мақсадида сунъий интеллектга асосланган янги ечимларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг