Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда АйТи ривожи: вазир IT Park филиалида янги вазифаларни белгилади

Қорақалпоғистонда АйТи ривожи: вазир IT Park филиалида янги вазифаларни белгилади

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикасига ташриф давомида Қорақалпоғистон ҳудудида АйТи соҳасини ривожлантириш, ёшларга замонавий технологик имкониятлар яратиш ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Жорий йилнинг 19-20 август кунлари Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида ҳудудда янгидан қурилган IT Park Қорақалпоғистон филиалида бўлиб, ҳудуддаги ёшларнинг стартапларини қўллаб-қувватлаш ва уларни халқаро даражага олиб чиқиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлаган эди. 

Ушбу топшириқларни амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистонда турли технологик ва инновацион лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

Вазир Шерзод Шерматов IT Park Қорақалпоғистон филиалига ташриф буюриб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. IT Park ходимлари ва ҳудудий раҳбарлар билан учрашув ўтказиб, соҳага оид долзарб масалаларни муҳокама қилди. 

Жумладан, вазир ҳудудда АйТи хизматлар экспорти ҳажмини ошириш, хорижий компанияларни ҳудудга жалб қилиш ва ёшлар учун юқори даромадли иш ўринлари яратишга оид вазифаларни белгилаб берди. 

Шунингдек, IT Parkнинг фаолиятини янада кенгайтириш ва инновацион стартапларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча имкониятлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг