Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Почта алоқаси соҳасида “Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Почта алоқаси соҳасида “Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги қарори (ПҚ–362-сон, 16.10.2024 й.) қабул қилинди.

Умумжаҳон почта иттифоқи 1874 йилда ташкил этилган бўлиб, 1948 йилда БМТ таркибига кирган. Ташкилот жаҳонда почта жўнатмаларининг “ягона ҳудудини” таъминловчи қоида ва стандартларни белгилайди. Ушбу ташкилотга аъзо давлатлар сони 192 тани ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси 1994 йилдан буён Умумжаҳон почта иттифоқининг аъзоси бўлиб, унинг фаолиятида фаол иштирок этиб, халқаро муносабатлар ривожига муайян ҳисса қўшмоқда.

2018, 2021 йилларда Аддис-Абеба (Эфиопия) ва Абиджанда (Kot-d'Ivuar) ўтказилган сўнгги Конгрессларда ташкилот Устави ва Умумий регламентига қўшимчалар киритилиб, Умумжаҳон почта конвенцияси ва Почта тўлов хизматлари тўғрисидаги Битим янги таҳрирда қабул қилинган.

Умумжаҳон почта иттифоқи Устави ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Қонунинига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конгресс томонидан қабул қилинган Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларига қўшилишга мажбурдирлар.

Қарорга мувофиқ:

– Умумжаҳон почта иттифоқининг Умумий регламентига Иккинчи қўшимча баённома (Аддис-Абеба, 2018 йил 7 сентябр) ва Учинчи қўшимча баённомага (Абиджан, 2021 йил 26 август);

– Умумжаҳон почта конвенциясига (Абиджан, 2021 йил 26 август);

– Умумжаҳон почта конвенциясига Якуний баённомага (Абиджан, 2021 йил 26 август);

– Почта тўлов хизматлари тўғрисидаги Битимга (Абиджан, 2021 йил 26 август);

– Почта тўлов хизматлари тўғрисидаги Битимга Якуний баённомага (Абиджан, 2021 йил 26 август) қўшилиш белгиланди.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини амалга ошириш ва Умумжаҳон почта иттифоқининг Иккинчи навбатдан ташқари Конгресси ҳамда 27-Конгрессида қабул қилинган Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларини юридик кучга эга деб ҳисобланади.

Халқаро почта алмашинувини ташкил этиш, Умумжаҳон почта иттифоқига аъзо мамлакатлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда почта тўловлари хизматларини барқарор ривожлантириш имконини беради.

Умумжаҳон почта иттифоқининг халқаро ташкилот фаолиятида самарали иштирок этиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини аъзо давлатларининг тайинланган почта операторлари билан ўзаро муносабатларида, Умумжаҳон почта иттифоқи ва бошқа халқаро ташкилотларда ўз ваколатлари доирасида ифодалаш, ҳимоя қилиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг