Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электромобиллар билан боғлиқ янги Президент Қарори

Электромобиллар билан боғлиқ янги Президент Қарори

ПҚ-132-сонли Президент Қарорига кўра, электромобил ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қувватини босқичма-босқич йилига 500 минг донагача ошириш;

— Электромобил ва гибрид автомобилларнинг маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача етказиш;

— Маҳаллий аҳоли учун 10 000 та янги иш ўринларини яратиш;

— Ишлаб чиқарилган электромобил ва гибрид автомобилларни Қўшма корхона томонидан белгиланган экспорт давлатларидан ташқари доимий равишда экспорт қилинадиган давлатлар рўйхатини кенгайтириш;

— Сифатли ва хавфсиз электромобил ва гибрид автомобилларни харид қилиш, уларнинг маҳаллий иқлим шароитларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда кафолатли сервис хизматини кўрсатиш бўйича истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш;

— Барча автомобил ишлаб чиқарувчи корхоналарга, шу жумладан Инвесторга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёз ва преференцияларни беришда тенг шартлар ва шароитларни яратиш кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг