Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент қарори билан IT Parkнинг экспортчи резидентлари учун қўшимча имкониятлар яратилди

Президент қарори билан IT Parkнинг экспортчи резидентлари учун қўшимча имкониятлар яратилди

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Президентининг “Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (26.02.2024, ПҚ–87-сон). Унга кўра, қуйидагилар белгиланди:

“Zero Risk” дастури доирасида:

  • IT Park тавсияномасига асосан бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари бўлган бўш бинолар ва майдонлар (хоналар) бир йилгача муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади;
  • IT Park томонидан харид қилинган янги компютер, бошқа техника ва жиҳозлар бир йилгача муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида, кейинчалик улар 3 ойлик даврда фоизсиз бўлиб тўлаш (харид қилиш) шарти билан тақдим этилади;
  • иш ҳақи харажатлари меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимлари сонига мутаносиб равишда бир йил муддатда 15 фоизгача миқдорда қоплаб берилади;
  • инсон ресурсларини ривожлантириш йўналишида харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

“Local to Global” лойиҳаси доирасида:

  • IT Park томонидан бепул маслаҳат (экспорт менторинг) хизматлари кўрсатилади;
  • жаҳон бозорига чиқиш йўналишидаги харажатларнинг 50 фоизгача қисми чегараланган миқдорларда қоплаб берилади;
  • нуфузли халқаро платформалар ва таълим йўналишларида ўқиш харажатларининг ярми қоплаб берилади;
  • “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида экспорт йўналишида талаб юқори бўлган онлайн ўқув курсларида бепул ўқиш имконияти таъминланади.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг IT-салоҳиятини жаҳон бозорида тарғиб қилиш, мамлакатимизга хорижий компанияларни ва чет эл буюртмаларини кенг жалб қилиш мақсадида:

  • 2024 йилда Германия ва Саудия Арабистонида IT Parkнинг ваколатхонаси (филиаллари) фаолияти йўлга қўйилади;
  • хорижий мамлакатларда мунтазам равишда “Ўзбекистон IT-кунлари” халқаро тадбирлари ўтказилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг