Президент қарори билан IT Parkнинг экспортчи резидентлари учун қўшимча имкониятлар яратилди
Ўзбекистон Президентининг “Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (26.02.2024, ПҚ–87-сон). Унга кўра, қуйидагилар белгиланди:
“Zero Risk” дастури доирасида:
- IT Park тавсияномасига асосан бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари бўлган бўш бинолар ва майдонлар (хоналар) бир йилгача муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади;
- IT Park томонидан харид қилинган янги компютер, бошқа техника ва жиҳозлар бир йилгача муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида, кейинчалик улар 3 ойлик даврда фоизсиз бўлиб тўлаш (харид қилиш) шарти билан тақдим этилади;
- иш ҳақи харажатлари меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимлари сонига мутаносиб равишда бир йил муддатда 15 фоизгача миқдорда қоплаб берилади;
- инсон ресурсларини ривожлантириш йўналишида харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.
“Local to Global” лойиҳаси доирасида:
- IT Park томонидан бепул маслаҳат (экспорт менторинг) хизматлари кўрсатилади;
- жаҳон бозорига чиқиш йўналишидаги харажатларнинг 50 фоизгача қисми чегараланган миқдорларда қоплаб берилади;
- нуфузли халқаро платформалар ва таълим йўналишларида ўқиш харажатларининг ярми қоплаб берилади;
- “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида экспорт йўналишида талаб юқори бўлган онлайн ўқув курсларида бепул ўқиш имконияти таъминланади.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг IT-салоҳиятини жаҳон бозорида тарғиб қилиш, мамлакатимизга хорижий компанияларни ва чет эл буюртмаларини кенг жалб қилиш мақсадида:
- 2024 йилда Германия ва Саудия Арабистонида IT Parkнинг ваколатхонаси (филиаллари) фаолияти йўлга қўйилади;
- хорижий мамлакатларда мунтазам равишда “Ўзбекистон IT-кунлари” халқаро тадбирлари ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter