Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда АйТи соҳасининг ривожланишига энди АҚШ ҳам ёрдам беради

Ўзбекистонда АйТи соҳасининг ривожланишига энди АҚШ ҳам ёрдам беради

USAID матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги маъмурияти ўринбосари Изабел Коулман ўртасида меморандум имзоланди.

Вашингтонда бўлиб ўтган келишувга кўра, эндиликда АҚШ агентлиги “Рақамли Ўзбекистон 2030” стратегиясини амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшади.

Яъни, USAID ёшлар ва аёлларни АйТи соҳасига жалб қилиш орқали Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаларини ривожлантиришга ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг