Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон компаниялари тез орада Ozonда савдо қилишлари мумкин

Ўзбекистон компаниялари тез орада Ozonда савдо қилишлари мумкин

Ўзбекистон компаниялари ўз маҳсулотларини Россиянинг “Ozon” бозорида сотишлари мумкин бўлади, дея хабар бермоқда “ТАСС” Россия президенти Владимир Путинга таяниб.

Савдо платформаси мамлакатимиз бозорига 2023 йил ноябр ойи ўрталарида кирди. Маркетплейс бутун республика бўйлаб франшиза асосида буюртмаларни қабул қилиш пунктлари тармоғини ривожлантиришни режалаштирмоқда. Ушбу ёндашув товарларни етказиб бериш вақтини қисқартиради.

2024 йил апрел ойида Россия бозорида ўзбек ва Марказий Осиё давлатларининг бошқа миллий тиллари учун таржимонлар қидирилаётгани маълум бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг