Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон IT-экспорт учун янги жозиба касб этиб боряпти — Exadel бош директори

Ўзбекистон IT-экспорт учун янги жозиба касб этиб боряпти — Exadel бош директори

Фото: Digital.uz

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Exadel (АҚШ) компанияси бош директори Улрих Отто билан учрашди.

Дастлаб меҳмонлар IT Park фаолияти ва Рақамли технологиялар вазирлигининг вазифалари билан таништирилди. Шунингдек, шу кунларда бўлиб ўтадиган “Digital Leadership Uzbekistan 2023” форуми ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Компания бош директори IT-экспорт ҳажми ўсишда давом этаётгани ва бу соҳа учун Ўзбекистон янги жозиба касб этиб бораётганини қайд этди.

Шунингдек, компания учун ҳудудларда бепул офис хоналари ва технологик жиҳозлар ажратиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда Exadel компаниясининг Ўзбекистонда минтақавий офисини ташкил этиш таклифи берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг