Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжоннинг “PASHA holding” раҳбари билан учрашув ўтказилди

Озарбайжоннинг “PASHA holding” раҳбари билан учрашув ўтказилди

Фото: Digital.uz

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “InMerge” инновацион саммити ташкилотчиси, “PASHA holding” раҳбари Жалал Гасимов билан учрашди.

Учрашувда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир нечта масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Жалал Гасимов холдинг томонидан молиялаштириладиган бизнес турлари ва компаниялар тўғрисида ахборот бериб, IT-стартаплар ва кўчмас мулкка ўз маблағларини йўналтиришини ва Ўзбекистонда йирик IT-компаниялар билан алоқа ўрнатишга тайёрлигини билдирди. Шу билан бирга, 2024 йилнинг бошида, IT ва кўчмас мулк бозорини ўрганиш учун, холдинг делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.

Маълумот учун: “PASHA holding” — 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, банк ва молия, суғурта, ахборот технологиялари, чакана савдо, қурилиш, меҳмонхона бизнеси ва қишлоқ хўжалиги, мулкни ривожлантириш ва туризм соҳаларига сармоя киритиш билан шуғулланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг