Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

OOKLA компаниясининг Шимолий ва Марказий Осиёда сотувлар бўйича директори билан учрашув бўлиб ўтди

OOKLA компаниясининг Шимолий ва Марказий Осиёда сотувлар бўйича директори билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 феврал куни “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонасида OOKLA компаниясининг Шимолий ва Марказий Осиёда сотувлар бўйича директори Виктор Зенг билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида юртимизда АйТи соҳасида амалга оширилаётган ишлар, хорижий компаниялар учун яратиб берилаётган шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шу билан бирга, учрашув давомида томонлар Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқаришнинг комплекс автоматлаштирилган тизимининг имкониятлари ҳамда OOKLA компаниясининг Мобил тармоқлар сифатини баҳолашнинг синовлар усуллари ва муҳандислик таҳлиллари, Малайзиянинг миллий рақамли тармоқ режаси натижалари ҳамда симли кенг полосали интернетни ривожлантириш бўйича янги ҳамкорликни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

“ЎзТТБРМ” ДУК томонидан телекоммуникация тармоқларини бошқаришнинг комплекс автоматлаштирилган тизимини доирасида Drive-Test модулининг имкониятлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.

Шунингдек, OOKLA компаниясига Drive-Test асосида ўлчаш орқали олинган маълумотлардан фойдаланиш анча самаралироқ бўлиши, ушбу маълумотлар энг аниқ бўлиб, истеъмолчилар томонидан ўлчанган тезлик тестларини таҳлил қилиш асосида мавжуд кўрсаткичга қўшилиши мумкинлиги, шунингдек, бундай ёндашув реал вазиятни янада аниқроқ акс эттиришни таъминлайди ва индекснинг холислигини оширилишини таъкидланди.

OOKLA компанияси вакили – жаноб Зенг томонидан RootMetrics усули ва унинг синов методологияси ва маълумотларни йиғиш жараёни тасвирлаб берилди.

Ўзбекистон шароитига яхшироқ мослашиш учун OOKLA RootMetrics техник талабларни тақдим эта олиши фойдали бўлишини таъкидланди. жаноб Зенг зарур сўров бўйича керакли ҳужжатларни тақдим этиши келишиб олинди.

Шу билан бирга, учрашув давомида томонлар Speedtest Global Indeks рейтингида Ўзбекистоннинг интернет тезлик кўрсаткичларини яхшилаш ва “ЎзТТБРМ” ДУК билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича суҳбатлашилди ва бу борада “ЎзТТБРМ” ДУК томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда жаҳон тажрибаси ҳақида фикр алмашдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг