Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Онлайн кинотеатр ЛГБТ ташвиқоти учун жаримага тортилади

Онлайн кинотеатр ЛГБТ ташвиқоти учун жаримага тортилади

Фото: Vesti

Москванинг Останкино суди вояга етмаганлар ўртасида ЛГБТ вакиллари ҳақидаги маълумотларни тарқатгани учун Роскомнадзор томонидан “Иви” онлайн-кинотеатрига нисбатан тузилган маъмурий баённомани рўйхатдан ўтказди.

Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 6.2.21-моддаси 2-қисмига мувофиқ ("Вояга етмаганлар ўртасида ноанъанавий жинсий алоқаларни кўрсатадиган маълумотларни тарқатиш") компания 4 миллион рублгача жарима ёки маъмурий жавобгарликка тортилади.

Хизмат ЛГБТ муносабатлари саҳналари акс эттирилган иккита филмга нотўғри ёш белгилаган, бунинг учун 4 миллион рубл жаримага тортилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг