Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нима сабабдан Apple ақлли узукларини чиқаришни тезлаштирди?

Нима сабабдан Apple ақлли узукларини чиқаришни тезлаштирди?

Фото: Baku

9to5Mac: Apple Samsung билан рақобатлаша оладиган ақлли узук ишлаб чиқаришни тезлаштирди.

Apple яқин ойларда ақлли узукни тақдим этиш ниятида. Бу ҳақда Кореянинг ET News нашри хабар берди.

ОАВ журналистлари исми ошкор этилмаган инсайдерга мурожаат қилишди. Унинг сўзларига кўра, Америка компанияси ақлли узук ишлаб чиқаришни тезлаштирган, у 2024 йилда тақдим этилиши мумкин. Муаллифлар, шунингдек, қурилма тафсилотларини ҳам ошкор қилдилар. Булар – ихчам ўлчам, фаолликни кузатиш имкониятлари, ақлли функциялар.

Мутахассисларнинг фикрича, январ ойида Samsungдан ақлли узук эълон қилингани сабабли Apple фаоллашди. Корпорация гўёки, катта бозор сегментини рақобатчига беришни истамайди. Қайд этилишича, айнан шу сабабдан Apple бармоққа тақиладиган қурилманинг бир нечта вариантини патентлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг