Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти, долзарблиги ва аҳамияти мавзусида ўқув семинар ўтказилди

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти, долзарблиги ва аҳамияти мавзусида ўқув семинар ўтказилди

Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги марказий аппарати ходимлари, IT Park, шунингдек, тизимдаги агентлик, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари, Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари, Бухгалтерия ҳисоби, Ишлар бошқармаси ҳамда Ички аудит хизмати ходимлари учун ўқув семинар ўтказилди. 

Семинарда Тошкент давлат юридик университети “Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш” кафедраси профессори, юридик фанлари доктори С.Ниёзова томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун мазмун моҳияти, Давлат бошқарувида манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ва жавобгарлик масалалари атрофлича тушунтирилди. 

Шунингдек, ўқув семинарда Қонундаги асосий тушунчалар, унинг мақсади ва амал қилиш соҳаси, ташкилот ходимининг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларини тартибга солиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Манфаатлар тўқнашувини тартибга солинганлигини текшириш ва назорат қилиш, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш бўйича чекловлар, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари, Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг ваколатлари, Одоб-ахлоқ комиссияси фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг