Келажакда яхши даромад топиш учун Интернетдаги вақтингизни чет тили ва замонавий касбларни бепул ўрганишга сарфланг!

Пулингизни ҳам биринчи навбатда таълимга сармоя сифатида киритиб, халқаро АйТи сертификатни олишгача эришинг ва давлат томонидан тўлиқ АйТи таълим ва сертификация харажатларини қоплаб олинг!
АйТи соҳасидаги юқори маошли минглаб вакансиялар таҳлилини онлайн Uzbekcoders.uz сайтида кўрса бўлади.
Айнан шу сайт орқали бепул таълим олиш, ҳамда сертификатлар ҳақида ва ёшлар учун 100 имконият ҳақида ҳам маълумотларни ўрганишингиз мумкин!
АйТи хизматлари экспорти компанияларига яратилган имкониятларни кўриб ойига 50 та янги чет эллик компаниялар юртимизда ўз офисларини очмоқдалар ва улар сўраётган асосий талаби айнан чет тилини ва замонавий касбларни биладиган ёшлардир!
Инглиз тилидан ташқари Немис, Корейс ва Япон тилларини биладиган мутахассисларга ҳам талаб жуда юқори.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter