Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон банки вакили билан Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди

Жаҳон банки вакили билан Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос ва Жаҳон банки экспертлари ўртасида онлайн тарзда учрашув бўлиб ўтди.

Муҳокама чоғида рақамли технологияларни ривожлантириш соҳасидаги икки томонлама жорий ҳамкорлик ва унинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлашда сунъий интеллект (СИ) технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, сунъий интеллектни ҳуқуқий тартибга солиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва бу борада халқаро тажрибани қўллаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, жорий йил сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган йиллик АКТ ҳафталиги – ICTWEEK UZBEKISTAN доирасидаги ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг