Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Итлар учун телевизор яратилди

Итлар учун телевизор яратилди

Фото: Qeeq.com

Жанубий Кореянинг Sunny Wave Tech стартапи итлар учун ихчам Dogsplay телевизорини ишлаб чиқарди.

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, Dogsplay дисплейи итлар учун фильм томоша қилиш ва мусиқа тинглаш учун дунёдаги биринчи қурилмадир.

Дастурчиларнинг айтишича, итлар одамларга қараганда олти марта тезроқ дунёдан кўз юмгани боис, улар бу ҳаётдан кўпроқ завқ олишлари керак.

Хўш, Dogsplay одатий телевизорлардан нимаси билан фарқ қилади?

Қурилманинг асосий хусусияти шундаки, у итларнинг кўриш хусусиятларига тўлиқ мослаша олади. Одамлардан фарқли ўлароқ, улар сониясига ўртача 70 та кадрни кўришга қодир. Биз эса бор-йўғи 30 та кўрамиз.

Шунингдек, уй ҳайвонлари узоқни кўра олмайди ва оламни бир нечта ранглардагина кўра олади холос.

Янги телевизор эса итларнинг дикроматик кўриш қобилиятига мослашади ва тасвирларни фақат кўк, сариқ ва кулранглардагина эфирга узатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг