Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT Park ва Сингапурнинг G-EMx Technologies компанияси ҳамкорлик қилади

IT Park ва Сингапурнинг G-EMx Technologies компанияси ҳамкорлик қилади

Фото: IT Park

25 май куни IT Park Uzbekistan офисига Сингапур бизнес ҳамжамиятнинг етакчи вакиллари ҳамда бизнес ва инновациялар соҳасидаги экспертлардан иборат делегация ташриф буюрди.

Меҳмонлар 2019 йилда Ўзбекистондаги биринчи технопаркнинг очилиш маросимида президент томонидан қўйилган капсула намойиш этилди, IT Park фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ташриф доирасида IT Park директори ўринбосари Жаҳонгир Ражабов ҳамда G-EMx Technologies раҳбари Асмади бин Аҳмад ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Меморандум асосида Ўзбекистон ва Сингапурда IT-лойиҳаларни ривожлантириш ва илгари суриш бўйича ҳамкорликдаги ишларни йўлга қўйиш режалаштирилган. Хусусан, таълим, стартап экотизимларини ривожлантириш ва BPO сектори бўйича ахборот ва тажриба алмашиш кўзда тутилмоқда. Томонлар рақамли иқтисодиёт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ёш IT-тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.

Сингапур Бизнес федерацияси директори Рей Кван Ўзбекистон ва Сингапур IT-саноати ўртасидаги ҳамкорлик миллий иқтисодиётни ривожлантириш, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро тушуниш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятлар ваъда қилишини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг