Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истиқболли стартаплар учун навбатдаги “Стартаплар тақдимоти куни” (Demo Day) ташкил этилди

Истиқболли стартаплар учун навбатдаги “Стартаплар тақдимоти куни” (Demo Day) ташкил этилди

Мазкур тадбирда 15 дан ортиқ тижорат банклари, венчур фондлари, халқаро ташкилотлар ва Президент Администрацияси вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида  RoyalTaxiUySotIMANAllGood ,OZ PLANETMYCFO каби олтита истиқболли стартаплар тақдимоти бўлиб ўтди.

“Demo Day” давомида банклар ва стартаплар ўртасида йўлга қўйилаётган ҳамкорлик қамровини кенгайтириш ва юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида стартаплар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Шунингдек, Plug&Play Uzbekistan “Тижорат банклари билан ҳамкорлик” мавзусидаги ўз тақдимоти билан иштирок этди.

Тадбирнинг энг муҳим қисмидан бири  стартаплар муаллифлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Т. Ишметов, Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари О. Умаров ва Марказий банк раиси ўринбосари А.Турдалиев ўртасидаги мулоқот бўлди.

Ушбу мулоқот давомида илгари “Demo Day” тадбирларида иштирок этган  “Jett”, “Cradle”, “Zypl.AI”, “Coozin”, “Sugʻurta bozor”, “Ustabor” каби стартап муаллифлари банклар билан ҳамкорлик давомида эришилган натижалар, қийинчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича фикрлар алмашишди. 

Банклар учун стартаплар билан ҳамкорлик, бизнес жараёнларини рақамлаштириш, маҳсулот ва хизматлар қаторини кенгайтириш ҳамда янги инновациялар жорий қилиш имконини беради. Ўз навбатида, стартаплар банк мижозлари базасидан фойдаланиш, инвестициялар, ресурслар, шунингдек, эксперт ёрдами ва маслаҳатларини олиш имкониятига эга бўладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг