Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск Хни ҳамма учун пулли қилмоқчи

Илон Маск Хни ҳамма учун пулли қилмоқчи

Фото: Тheverge

Ўтган душанба куни Илон Маск Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан суҳбат чоғида Х ижтимоий тармоғи (собиқ Twitter) юзасидан кутилмаган баёнот берди. Aфтидан, миллиардер хизматга киришни фақат обуна орқали очиш ниятида.

"Бу ботларнинг улкан армиясига қарши курашишнинг ягона йўли",– деди Маск.

Унга кўра, агар ҳар бир бот учун бир неча доллар тўлаш керак бўлса, унда уларни яратиш фойдасиз бўлиб қолади. Бундан ташқари, ҳар бир янги бот бошқа тўлов усулини талаб қилади. Оддий фойдаланувчилар учун бу муаммо бўлмаслиги керак.

Маск ижтимоий тармоққа кириш қанча туришига аниқлик киритмади, фақат бу “кичик миқдор” эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Premium обунаси, афтидан, йўқолмайди, аммо у хизматга киришни ўз ичига оладими ёки иккита мустақил тўлов бўладими, ҳозирча аниқ эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг