Huawei Technologies Ўзбекистоннинг таълим ва хизматлар экспорти бўйича лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида Huawei Technologies Co. Ltd. компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича президенти Йи Сиян (Yi Xiang) билан телекоммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ушбу йўналишларда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик натижалари ва истиқболдаги ҳамкорликнинг янги йўналишдаги режалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистонда мавжуд мобил алоқа операторлари билан амалга оширилган лойиҳалар бўйича компания томонидан ҳисобот берилди.
Ўз навбатида, компания раҳбарияти таълим йўналишида ва хизматлар экспортини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter