Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Huawei компанияси билан рақамли таълим йўналишида ҳамкорлик дастурлари давом эттирилади

Huawei компанияси билан рақамли таълим йўналишида ҳамкорлик дастурлари давом эттирилади

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти жаноб Ван Шунли бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Учрашувда рақамли таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик, Huawei таълим дастур ва лойиҳаларида АйТи истеъдодларнинг ютуқлари, шунингдек, Ўзбекистон талабалари учун илғор технологияларни ўрганиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Рустам Каримжонов компаниянинг “Seeds for the Future” ва “Tech4Good” каби лойиҳалари орқали рақамлаштириш соҳасида Ўзбекистон ёшлари салоҳияти ва имкониятларини оширишга қўшган ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Ван Шунли узоқ муддатли икки томонлама муносабатлар ва компаниянинг Ўзбекистонда АКТ соҳасида лойиҳаларни амалга оширишда вазирлик томонидан қўллаб-қувватланаётгани учун миннатдорчилик билдирди.

Вице-президент Ўзбекистон талабаларининг “Seeds for the Future – 2023” лойиҳасида эришаётган ютуқларига вазирлик раҳбариятининг ҳамкорлиги ва бевосита ҳиссаси, “ Tech4Good” танловининг минтақавий ғолиблиги ва жаҳон миқёсидаги совриндори бўлганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистонда рақамлаштириш соҳаси жадал ривожланиб бораётгани ва малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда томонлар Huawei лойиҳалари, жумладан, АКТ Академияси ва CDO тренинглари асосида ҳамда Ўзбекистоннинг АКТ соҳасида режалаштирилган йирик тадбирлар доирасида ҳам дастурларни амалга оширишда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Маълумот учун: Huawei “АКТ Академияси” (Huawei ICT Аcадемй) Huawei ва бутун дунё университетлари ўртасидаги ҳамкорликдир. Ушбу ҳамкорлик орқали АКТ академияси Huawei АКТ технологиялари бўйича тренинглар ўтказади, талабаларни Huawei сертификатларини олишга ундайди ва АКТ саноати ва жамият учун амалий кўникмаларга эга истеъдодларни ривожлантиради. Дунё бўйлаб 110 та мамлакат ва минтақадаги университетлар билан ҳамкорликда 2600 дан ортиқ АКТ Академиялари очилди, 110 000 дан ортиқ ўқитувчилар сертификатга эга бўлишди. 200 000 дан ортиқ талаба АКТ Академиялари дастурлари бўйича таҳсил олмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг