Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчилик гувоҳномаси тайёрлаб бераман, деб, фуқароларни чув туширган фирибгар

Ҳайдовчилик гувоҳномаси тайёрлаб бераман, деб, фуқароларни чув туширган фирибгар

Фото: Aniq

Телеграмда фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномаси тайёрлаб беришини айтиб фуқароларни чув тушириб келган фирибгар қўлга олинди

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида яшовчи Б.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 3.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи 24 ёшли К.Ф. содир этганлиги аниқланган..

Унга кўра, К.Ф., жабрланувчи Б.Ш.га ўзини “Телеграм” мессенжерининг “O’ZBEKISTON” номли гуруҳ админи сифатида таништириб, унга ҳайдовчилик гувоҳномаси тайёрлаб беришини айтиб, “В” тоифа учун 3.000.000 сўм, “В,С” тоифа учун 3.500.000 сўм миқдорида пуллар ташлаб бериши лозимлигини айтиб, уни ишончига кириш орқали, олдиндан 3.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, К.Ф.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг