GOPA AFC компанияси вакилларининг UZINFOCOM офисига ташрифидан мақсад нима эди?

GOPA AFC – бу GOPA Consulting Group халқаро гуруҳига кирувчи Германиянинг консалтинг компанияси.
У барқарор ривожланиш, қишлоқ хўжалиги, молия, иқтисодий ривожланиш ва рақамли трансформация соҳаларидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва қўллаб-қувватлашга ихтисослашган.
Ташрифнинг асосий мақсади – UZINFOCOM лойиҳалари билан яқиндан танишиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш.
Хусусан, шаҳарсозликнинг рақамли платформасини ишлаб чиқиш бўйича потенциал ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Бу шаҳар муҳитини режалаштириш ва мониторинг қилиш жараёнларини такомиллаштириш, шунингдек, турли идоралар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш имконини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter