Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Google фойдаланувчиларга 2Gни ўчиришни маслаҳат беради

Google фойдаланувчиларга 2Gни ўчиришни маслаҳат беради

Foto: 4pda

Google Android смартфонлари эгаларини иккинчи авлод тармоқларини ўчиришга чақирди. Бу уларнинг паст даражадаги хавфсизлиги билан боғлиқ, сабаби, фирибгарлар турли йирик компаниялар номидан қурилмаларга сохта матнли хабарларни юборишлари мумкин.

2G тармоқларининг хавфсизлиги пастлиги сабабли, тажовузкорлар мобил қурилма уланишларини тўхтатиб туриш учун уяли тармоқ симуляторларидан, яъни сохта таянч станциялар (FBS) ёки ҳақиқий уяли алоқа станцияларини тақлид қилувчи Stingrays  радио қурилмаларидан фойдаланиши мумкин. Google ҳисоботига кўра, сўнгги йилларда FBSдан молиявий фирибгарлик учун фойдаланиш ҳолатлари кўпайган.


Одатда, операторлар фирибгарларга фишинг смсларини тарқатишни қийинлаштирадиган махсус спам-филтрлардан фойдаланадилар. Бироқ, FBSдан фойдаланиш ушбу мудофаа механизмларини бутунлай четлаб ўтишга имкон беради, бу эса хабарларни қурбонларга етказиш имконини беради. Шу билан бирга, фирибгарлар турли компаниялар, жумладан, банклар рақамларидан келган хабарларни кўрсатиши мумкин. Мисол учун, яқинда АҚШдаги юз минглаб қурилмалар тиббий суғурта билдиришномалари сифатида яширинган хабарларни олди.

Android 12да энди модем даражасида 2Gни ўчириб қўйиш мумкин – бу параметр фойдаланувчиларни сохта СМС олиш хавфидан тўлиқ ҳимоя қилади. 2G ўчирилган бўлса ҳам, фавқулодда қўнғироқлар функцияси ишлашда давом этиши муҳимдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг