Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада янги Инкубация ва акселерация маркази очилди

Фарғонада янги Инкубация ва акселерация маркази очилди

Фото: IT Park

10 апрел куни Фарғона политехника институтида IT Park Фарғона филиали билан ҳамкорликда бўлиб ўтаётган InnoMix — инновацион лойиҳалар ҳафталиги доирасида Инкубация ва акселерация маркази очилиб, фойдаланишга топширилди.

Марказ ахборот технологиялари соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш ва ушбу йўналишда ёшлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил этилган. Бу ерда ҳар чоракда инкубация дастурлари, хакатонлар, идеатонлар, танловлар, семинарлар, вебинарлар, мастер-класслар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.

Янги марказда талабаларнинг ахборот технологиялари соҳасини пухта эгаллаши, шунингдек, истиқболли стартап лойиҳаларини тайёрлаш ва ишга тушириши учун барча шарт-шароит яратилган.

InnoMix танловлар ҳафталигига ҳам шу куни старт берилди. Тадбир доирасида хакатон, “TechnoWays“ технологик ривожланиш марафони, шунингдек, “Аёллар тадбиркорлигига биринчи қадам” дастури ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг