DataVolt делегацияси IT Park Uzbekistan мажмуасига ташриф буюрди
Бугун, 27 ноябр куни Саудия Арабистони подшоҳлигининг DataVolt компанияси бош ижрочи директори Ражит Нанда бошчилигидаги делегация IT Park Uzbekistan мажмуасига ташриф буюрди.
Делегацияга Рақамли технологиялари вазири Шерзод Шерматов ҳамроҳлик қилиб, амалга оширилаётган лойиҳалар билан таништирди.
Бундан ташқари, ташриф чоғида Ўзбекистонда IT соҳасига берилаётган имконият ва имтиёзлар, IT Park ва Uzinfocom фаолияти билан таништирилди.
Шунингдек, IT-таълим, IT-хизматлар экспорти соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мавжуд имкониятларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter