Cambridge Университети вакиллари билан рақамли таълим соҳасини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов Cambridge Университети вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва замонавий АйТи таълимига асосланган янгиликларни Ўзбекистонга олиб кириш масалалари кўриб чиқилди.
Асосий мавзулардан бири АйТи соҳасига қизиқувчи ёшларни баҳолаш тизимини яратиш таклиф этилди. Ушбу тизим ёшларнинг қобилиятларини объектив равишда ўлчаш ва уларга зарурий билим кўникмаларни шакллантиришга қаратилган бўлиб, мамлакатимизда АйТи йўналишига қизиқувчи истеъдодларни аниқлаш ва ривожлантиришга хизмат қилади.
Шунингдек, учрашувда Миллий АйТи стандартларини такомиллаштириш ва ахборот технологиялари ўқитувчиларининг сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича малакасини ошириш муҳим йўналиш сифатида белгиланди. Бу келажакда рақамли технологияларни ривожлантириш ва етакчи АйТи мутахассисларини тайёрлашда муҳим қадам ҳисобланади.
Бундан ташқари, Cambridge университети вакиллари билан биргаликда малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш режалаштирилди. Ушбу дастурлар замонавий технологияларга асосланган таълим тизимларини жорий этиш ҳамда АйТи соҳаси бўйича етук мутахассислар тайёрлашни мақсад қилган.
Учрашув натижасида АйТи соҳасида янги ҳамкорлик йўналишлари белгиланди ва Ўзбек ёшлари Cambridge университетида тўлиқ грант асосида ҳамкорликда малака ошириш дастурларини жорий этишга келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter