Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АйТи соҳасидаги хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди

АйТи соҳасидаги хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди

Хотин-қизларнинг орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидори, ташаббуслари ва ютуқларини эътироф этиш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган. Ушбу мукофот ижтимоий-иқтисодий тараққиётга муносиб ҳисса қўшаётган, ўз билим ва салоҳияти билан ёшларга ўрнак бўлаётган, шу жумладан, АйТи соҳасида юксак натижаларга эришган қизларга ҳам берилади.

Бу йил АйТи соҳасида фаолият юритиб, юксак натижаларга эришган уч нафар хотин-қиз ушбу мукофот билан тақдирланди:

Бийбиназ Туремуратова – Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали компьютер инжиниринги йўналиши бўйича 1-босқич магистранти (Қорақалпоғистон Республикаси).

Умматой Йўлдошева – “Янги Ўзбекистон” университетининг саноат бошқаруви мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Навоий вилояти).

Дилноза Абдурасулова – Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали дастурий инжиниринг кафедраси ассистенти.

Шаҳзода Камалова – “IT Park Xorazm” ўқув маркази “Kids English” курси ментори, Урганч шаҳридаги 3-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 11 синф ўқувчиси. 

Уларнинг АйТи соҳасидаги фидойилиги ва ютуқлари жамият томонидан эътироф этилиб, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Бу эса мамлакатимизда АйТи соҳасида фаолият юритаётган аёлларга бўлган эътибор ва қўллаб-қувватлашнинг яна бир ёрқин ифодасидир.

Рақамли технологиялар вазирлиги мукофот соҳибаларини самимий муборакбод этади! Уларнинг меҳнати, интилиши ва ютуқлари ёш авлод учун илҳом манбаи бўлиб, мамлакатда АйТи соҳасининг янада ривожланишига хизмат қилади. Келгусидаги фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилайди!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг