Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг “Stirling Foundation” нодавлат хайрия жамғармаси делегацияси Ўзбекистонга келди

АҚШнинг “Stirling Foundation” нодавлат хайрия жамғармаси делегацияси Ўзбекистонга келди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШнинг “Stirling Foundation” нодавлат хайрия жамғармаси президенти Майлз Ҳансен бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда “Stirling Foundation” жамғармаси томонидан Ўзбекистонда молиялаштирилиши мумкин бўлган лойиҳаларни аниқлаш ва келишиш ҳамда уларни жорий этиш имкониятларини ўрганиш каби масалалар муҳокама қилинди. Ҳамкорликни йўлга қўйиш, болалар ва ёшларнинг IT-таълим олиш имкониятини таъминлаш ҳамда уларни молиялаштиришда ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда жамғарма ўртасида ўзаро истиқболли йўналишларда, жумладан, таълим ва IT-тадбиркорлик соҳасида биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шерзод Шерматов Ўзбекистон президенти томонидан соҳа учун белгилаб берилган 3 та асосий мақсадга тўхталиб ўтди. Жумладан, дастурий маҳсулотлар экспортини ривожлантириш, 2030 йилгача 300 минг нафар IT соҳасида иш билан таъминлаш, шунингдек, халқаро рейтингда электрон ҳукумат бўйича топ-30 таликка кириш устувор вазифа эканини алоҳида қайд этди. Бу мақсадларга эришиш учун инсон капиталининг роли муҳимлиги ва ёшларнинг IT-таълим олишлари учун барча шарт-шароитларни яратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Вазир ушбу йўналишларда самарали фаолият олиб боришда “Stirling Foundation” нодавлат хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда ишлашдан мамнунлигини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг