АҚШда Рақамли технологиялар вазирлиги, “Ўзбектелеком” АК ва “Toyota Tsusho Corporation” ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

АҚШда “Toyota Tsusho Corporation” (TTC) компаниясининг бошқарув директори Еижи Матсузаки билан “Ўзбектелеком” АК телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасининг 2-фазаси муҳокама қилинди.
Учрашувда Рақамли технологиялар вазирлиги, “Ўзбектелеком” АК ва “Toyota Tsusho Corporation” ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Лойиҳа доирасида телекоммуникация транспорт тармоғини кенгайтириш, халқаро пакетли коммутация марказини кенгайтириш, коммутация марказини IMS технологияси асосида модернизация қилиш, маълумотлар узатиш тармоғини кенгайтириш, фазовий синхронизация, булутли хизматларни кенгайтиришни IMS технологияси асосида модернизация қилишда Cisco, Juniper, Sandvine, NEC, Vertiv, Tellhow, HP, Dell, Ribbon, Microchip, Anritsu ва бошқа компанияларнинг қурилмалари асосида кенгайтириш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter