Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Alibaba.com компанияси делегацияси билан учрашувда қандай масалалар муҳокама қилинди?

Alibaba.com компанияси делегацияси билан учрашувда қандай масалалар муҳокама қилинди?

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Alibaba.com компаниясининг стратегик ривожланиш бўйича вице-президенти Крис Жоу бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш ва Alibaba.com компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мавжуд электрон хизматлар орқали иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ҳамда тадбиркорларнинг электрон тижоратдаги кўникмаларини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг экспортбоп ҳудудларида Alibaba.com сервис марказларини ривожлантириш ва тадбиркорларнинг Alibaba.com сайтида онлайн дўконлар очишига кўмаклашиш бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг