Ажойиб янгилик: энди Ўзбекистонда интернет янада яхши ишлайди

28 март куни Арманистон пойтахти Ереванда бўлиб ўтган UADay тадбирида Ягона интегратор UZINFOCOM RIPE NCC минтақавий регистратори билан K-Root дунё серверини Ўзбекистонда ишга тушириш бўйича музокаралар ўтказди.
Ўзбекистонда илдиз сервернинг мавжудлиги DNS тизимини ривожлантиришга катта ҳисса бўлиб, бу ўз навбатида, унинг носозликларга чидамлилиги ва барқарорлигини сезиларли даражада оширади.
Ўзбекистонда K-Root серверининг пайдо бўлиши қидирув жараёни ва интернетнинг ишлашини сезиларли даражада яхшилайди. DNS ташқи хостлари ва интернет каналларига қарамликни камайтириш уни ишлатишни енгиллаштиради.
Маълумот учун: бугунги кунгача маҳаллий сайтлар фойдаланувчиларининг барча сўровлари биринчи бўлиб хорижий DNS серверларига бориб тушарди. Бу бироз вақт талаб қилар ва маълумотларни қайта ишлашни қийинлаштирар эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter