Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AI EVOLUTION 2024 – Тошкентдаги энг йирик АйТи-конференцияни ўтказиб юборманг!

AI EVOLUTION 2024 – Тошкентдаги энг йирик АйТи-конференцияни ўтказиб юборманг!

22 ноябр куни Тошкентда AI EVOLUTION 2024 конференцияси бўлиб ўтади. Бу сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасида етакчи мутахассисларни бирлаштирувчи йирик тадбир бўлиб, унда технологиялар келажаги билан боғлиқ янги ғоялар ва инновацион ечимлар тақдим этилади.

Конференциянинг асосий спикерлари:

Зак Касс – ChatGPT яратувчиларидан бири, Coca-Cola, Boeing каби йирик компаниялар ва давлат ташкилотларида маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. У сунъий интеллектнинг сўнгги ютуқлари ва уларнинг глобал бозорларга таъсири ҳақида маъруза қилади.

Жимми Уэйлс – Википедиа асосчиси, технологиялар соҳасида етакчи инноватор. Унинг чиқиши технологиялар ривожи ва рақамли инновациялар соҳасидаги келажакдаги муаммолар ҳақида бўлади.

Шунингдек, Рақамли технологиялар вазири ўринбосари О.Пекос иккинчи панел сессиясида қатнашади. Бундан ташқари, тадбирда ҳакатон ўтказилиб, унда инновацион АйТи-лойиҳалар намойиш этилади. Шунингдек, стартап тақдимотлари ва тармоқ алоқалари орқали иштирокчилар янги тенденциялар ва имкониятлар билан танишиб, тажриба алмашадилар.

AI EVOLUTION 2024 сунъий интеллект ва рақамли технологиялар билан шуғулланувчи мутахассислар ҳамда ташкилотлар учун муҳим платформа бўлиб, минтақадаги технологик экотизимни ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.

Сана ва вақт: 22 ноябр 2024 йил, соат 17:00

Манзил: Central Asian University (EDVENT Hall)

Чипталарни iticket.uz орқали олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг