2025 йилда сунъий интеллект мактаб ўқувчиларига дарс беришни бошлайди
Жанубий Кореянинг LG ва Samsung каби технология гигантлари сунъий интеллектни мактаб таълим дастурларига фаол интеграция қилмоқда.
2023 йилдан бери LG 18 та мактабда “келажак синфхоналари”ни жорий қилди, уларни рақамли доскалар ва сунъий интеллект асосида ишлайдиган CLOi роботлари билан жиҳозлади, улар ўқувчилар ва ўқитувчиларга саволларга жавоб бериш ва мусиқа ижро этишда ёрдам беради.
2025 йилда Жанубий Корея 5 миллион мактаб ўқувчиси учун сунъий интеллектга эга рақамли дарсликларни жорий этишни режалаштирмоқда. Ушбу дарсликлар ҳар бир талаба учун мослаштирилиб, қўшимча материаллар ва ютуқларга эришганлар учун чуқурлаштирилган дастурлар билан таъминланади.
Samsung генератив СИ интерактив дисплейларини жорий қилиш орқали ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Ушбу дисплейлар ўқитувчиларга овозли буйруқлар бериш ва дарс маълумотларини автоматик равишда қайд этиш имконини беради, бу эса ўқитиш ва талабалар билан мулоқот қилишни осонлаштиради.
Naver ва Kakao таълим дастурларини ишлаб чиқди ва бу соҳада рақобатни кучайтирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter