Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ZTE букланувчи биринчи смартфонини чиқарди — арзон!

ZTE букланувчи биринчи смартфонини чиқарди — арзон!

Фото: ZTE

ZTE компанияси Libero Flip деб номланган букланувчи биринчи смартфонини тақдим этди.

Техник хусусиятлари қуйидагича: асосий AMOLED-дисплейи — 6.9 дюймли бўлиб, пикселлари нисбати — 2790×1188, ташқи экрани 1.43 дюймли (466×466 пиксел). Процессори — Snapdragon 7 Gen 1, 6 Гб оператив хотира, 128 Гб ички хотирага эга. Асосий камераси — 50 Мп, селфи-камераси — 16 Мп.

Фақат битта лекини бор. Ушбу смартфон эксклюзив ҳуқуқ асосида Япониянинг мобил алоқа оператори Y!mobile томонидан 63 000 йена нархда сотилмоқда. Тушунишимизча, расмий сайтда қўшимча чегирма ҳам бор ва телефон нархини 39 800 йенагача тушириш мумкин. Яъни бизнинг пул билан 3 млн сўмдан сал ошади!

Ҳозир олдиндан буюртмани расмийлаштириш мумкин, сотувлар эса расман 29 февралдан бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг