Японлар мушуги учун қурган уйда одам ҳам яшаса бўлади

Уй Япониянинг қадимий шаҳарларидан бири Камакурада жойлашган. У сотилмайди, унда эгаларининг ўзлари яшайди - ўттиз ёшлардаги эр-хотин иккита мушуги билан.
Улкан дарахтдан иборат уй Камакуранинг тоғли ландшафти билан уйғунлашган. Дизайннинг марказий хусусияти спирал зинапоядир. Мушукларнинг ҳаракатланишини осонлаштиради. Шунингдек, кун давомида уйга табиий ёруғлик кириб туради.
Уйнинг тартиби турли зоналарга бўлинади, уларнинг ҳар бири муайян мақсадга хизмат қилади. Ётоқхона, меҳмонхона, ошхона, овқатланиш хонаси ва ҳаммом марказий спирал зинапоя бўйлаб жойлашган.
Ички дизайндан ташқари ташқи кўриниш ва ободонлаштиришга катта эътибор беришди. Боғ икки ҳудудга бўлинган: бири киришга олиб борадиган ва йўлга қараган, иккинчиси ёғоч зинапояли айвон ва сабзавот боғини ўз ичига олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter