Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Yandex болалар учун илова ишга туширди

Yandex болалар учун илова ишга туширди

Фото: Ixbt.com

Yandex жамоаси Yandex Plus лойиҳасида янги йўналиш бошланганини эълон қилди. Яъни, мактабгача ёшдаги (3 ёшдан 7 ёшгача) биринчи таълим ва кўнгилочар иловасини ишга туширдилар. У "Рисовайка" деб аталади.

Илова "оддийдан мураккабга" усули ёрдамида ишлаб чиқилган. У болаларнинг бадиий маҳоратини, тасаввур ва фазовий фикрлашни ривожлантиришга ёрдам беради. Илова болаларни геометрик шакллар ва рақамлар билан ҳам таништиради.

"Рисовайка"да бир нечта тематик бўлимлар мавжуд, тўпламни доимий равишда тўлдириш режалаштирилган. Ҳар бир тугалланган бўяш китоби учун бола совғалар - янги чизиш воситаларини олади. Оддий ранглардан ташқари, бола турли бўёқлардан, градиент маркерлардан ва текстура чўткаларидан фойдаланиши, шунингдек, чизмаларни стикерлар билан безаши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг