Туркияда Azab дрони синовдан ўтказилди

Robit Technology турк компанияси тақдим этган Azab дрон-камикадзесининг синов парвози муваффақиятли якунланди.
Оператор дронни 200 километр масофадан камера ёрдамида бошқаради. Шунингдек, унда сунъий йўлдошли тизим навигацияси ҳам мавжуд. Дрон учун махсус электрик катапульта ишлаб чиқилган.
Дрон икки хил версияда ишлаб чиқилган: қанотлари 2 (Azab T200) ва 1,5 (Azab T150) метр. Икки метр қанотли версия махсус ўқ-дорилар, серияли миналар ва танкка қарши гранаталар билан бирга 15 килограммгача юкни кўтаришга қодир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter