Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Томоша қилмасангиз оддий расмга айланувчи телевизор

Томоша қилмасангиз оддий расмга айланувчи телевизор

Фото: Яндекс

Hisense компанияси CanvasTV деб номланган янги телевизорларни тақдим этди.

Hisense CanvasTV нинг биринчи модели 55 ва 65 дюймли диагоналларда ишлаб чиқарилмоқда.

Матрица квант нуқталари (QLED) ёрдамида яратилган, 4К пикселлар сонига ва 144 Гц янгиланиш тезлигига эга.

Аммо дисплейнинг асосий хусусияти унинг ялтирамаслигидадир.

Бу хусусиятлар махсус Аrt режимининг ишлаши учун зарурдир.

Янги Аrt режими асосида ишлайдиган телевизор гўёки картинкага ўхшайди.

Унда сиз расмлар ўрнига ҳар хил фотосуратлар тўпламини танлашингиз мумкин.

Орқа томондан телевизор текис бўлиб, уни деворга яқин жойга ўрнатиш мумкин.

Экран қувват сарфини минималлаштириш учун ёруғлик сенсори ёрдамида ёрқинликни автоматик равишда созлаш мумкин.

Қолаверса, Аrt режимида хонадаги одамларни аниқлаш ҳам мумкин: агар телевизорни ҳеч ким кўрнаётган бўлса, экран автоматик равишда ўчади.

Қўшимча дисплей технологияларига АLLM, VRR ва МEМS киради, 2.0.2 каналли CanvasTV аудио эса товуш учун жавобгардир.

Google ТV асосида ишловчи ушбу телевизорни ёз охирида 999 долларга харид қилишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг