Суперкомпьютер ҳам панд берди
Япониядаги нуфузли Киото университетида суперкомпьютер орқали тадқиқот маълумоларининг заҳира нусҳалари яратилаётганида 77 терабайтли файллар ўчиб кетди. Унда 14 та тадқиқот гуруҳининг маълумотлтари мавжуд эди.
Муаммога маълумотлар ҳажми ва тизим имкониятини ҳисобга олмаганлик сабаб бўлган. Университет ҳозирда қандай чора кўриш ҳақида бош қотирмоқда, аммо афсуски ўчиб кетган маълумотларни қайта тиклаш иложсиз.
Аслида суперкомпьютерлар тезлик ва қобилият жиҳатдан одатий компьютерлардан катта фарқ қилади. Улар бир сониядаёқ улкан вазифаларни бажара олади. Нархи ҳам шунга яраша. Лекин университетга ундан муваффақиятли фойдаланиш насиб қилмаган экан.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter