Starlink Мўғулистонда ишга тушади

SpaceX Мўғулистонда Starlink сунъий йўлдошли интернет тизимини ишга туширади. Мўғулистон бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ ва SpaceX раҳбари Илон Маск виртуал учрашувда Осиё мамлакатига сармоя киритиш имкониятларини кенгайтиришни муҳокама қилди.
Мўғулистон ўз ҳудудида электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи завод қурилишини қўллаб қувватлади. Мамлакатда аккумулятор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган мис ва бошқа нодир металларнинг катта заҳиралари мавжуд экан.
Starlink 2023 йил охиригача Озарбайжон, Бруней, Жанубий Корея, Малайзия, Уммон, Кения, Сомали, Танзания, Сенегал, Малави, Замбия, Зимбабве, Ботсвана, Намибия, Анголада ишга туширилади.
Май ойи бошида SpaceX бутун дунё бўйлаб Starlink обуначилари сони 1,5 миллионга етганини маълум қилди, бу ўтган йилнинг декабрь ойи билан солиштирганда 500 мингтага кўпдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter