Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Starshipнинг еттинчи синов парвози муваффақиятсиз якун топди

Starshipнинг еттинчи синов парвози муваффақиятсиз якун топди

Кеча тунда Starshipнинг еттинчи синов парвози бўлиб ўтди, афсуски, ҳаммаси режадагидек бўлмади ва тезлашув вақтида кема парчаланиб кетди.

Бунинг сабаби кислород ёки ёқилғи оқиши, деб тахмин қилиняпти.

Бу сафар улар иккинчи авлод ракетасини конструктив яхшиланишлар билан, шунингдек, биринчи марта Starlink сунъий йўлдошларининг фойдали юклари билан синовдан ўтказишди.

Кучайтиргич минорадаги ушлагичлар томонидан муваффақиятли ушланди, аммо кеманинг ўзи вайрон бўлди ва майда бўлакларга бўлиниб қулаб тушди.  

Ҳодисанинг аниқ сабаблари ҳали ҳам таҳлил қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг