Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Смартфон секин қувватланишининг 8 сабаби

Смартфон секин қувватланишининг 8 сабаби

Фото: "Ferra.ru"

Одатда смартфон имиллаб қувватга тўлишининг 8 та асосий сабаби бўлади:

  1. Аппарат эски. Кўп ишлатилган ва яхши сақланмаган смартфон куни битганини секин қувватланиш билан билдиради.
  2. Симдаги муаммо. Смартфон янгилигига қарамай секин қувватланса, симни текшириб кўриш керак.
  3. Қувват блоки носоз. USB-порт ёки қувват блокидаги муаммо ҳам смартфоннинг секин қувватланишига сабабчи бўлади.
  4. Қувват улагичи нотўғри. Қувват улагичида ёриқлар бўлса ёки қайрилиб, буралиб қолишидан ҳам шундай бўлади.
  5. Зарарланган батарея. Аккумуляторнинг эскириши ёки зарарланиши қувватланишга таъсир кўрсатмай қолмайди.
  6. Смартфоннинг кўп ишлатилиши. Кўп ўйин ўйнаш, видео кўриш, мусиқа эшитиш, интернетга кириш қувватни тез емиради.
  7. Фон. Замонавий смартфонлардаги айрим фон ва иловалар қувватни суғуриб олишга мойил бўлади.
  8. Тизимларни янгилаш. Баъзан смартфонлар тизимлар янгилангандан сўнг олдингидан сустроқ қувватланишга ўтади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг